avatar
Куч
0.00
Рейтинг
+4.50

Мақолалар

Тошкент педиатрия тиббиёт институти умумтаълим мактаблари билан меморандум имзолади.

Илм-фан
  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарорига биноан, 2018 йил 13 апрель куни  Тошкент педиатрия тиббиёт институти Тошкент шаҳридаги бир қатор умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолашди.
Институт ректори Б.Даминов  бириктирилган мактаб раҳбарлари билан ўтказилган сухбатда умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг илм-фан ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишини кучайтириш, институт профессор-ўқитувчиларининг илмий-педагогик салоҳияти ва тажрибаларидан самарали фойдаланган ҳолда илғор ўқитиш услубларини умумтаълим мактабларидаги таълим жараёнига мос равишда татбиқ этиш каби муҳим ва долзарб вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Педиатр” талабалар театр студияси жамоаси...!

 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 17 февралдаги “Олий таълим муассасаларида “Талабалар театр студиялари” фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги 160-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Педиатр” талабалар театр студияси жамоаси шакллантирилди.
2018 йил 12 апрель куни “Педиатр” талабалар театр студияси жамоаси Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ўтказилган танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиб, фахрли 2-ўрин, “Энг яхши театр студияси раҳбари” номинацияси бўйича диплом билан тақдирланди.

Тошкент Педиатрия Тиббиёт институтида улуг шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий меросида комил инсон тарбияси мавзусига багишланади

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт
 
     
Буюк аждодимиз Алишер Навоий тавалудининг 577 йиллигига багишлаб утказилган анжуманда баркамол фарзандларни тарбиялаш шоир ижодининг урнига алохида ахамият каратилди,- дейди Узбек рус ва лотин тиллари кафедраси мудири шоира К.Ш. Турдиев

Биринчи Призидентимиз хотираси хамиша бархаёт

Ватанпарвар
Маданият ва маърифат
29 январь куни Тошкент Педиатрия Тиббиёт институтида Узбекистон Республикаси бирчи Призиденти Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига багишланган маънавий-марифий тадбир булиб утди.
<img src=«fikr.uz/uploads/images/02/96/91/2018/02/02/75833f.jpg» alt="" width=«220» height=«165» /